6.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 декабря, 2024

Тупроқ – Ҳаёт Асоси: Тошкентда Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -


Тупроқ – инсониятга берилган энг бебаҳо ва қадрли неъмат.
У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб, ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 фоизи тупроқдан олинади ва унинг сифати ушбу асосий манбанинг сифатига боғлиқ. Ма’лумки, бугунги кунда 1,5 миллиарддан ортиқ киши тупроқ деградацияси туфайли озиқ-овқат етиштиришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Глобал харита ма’лумотларига кўра, ер шарида 833 млн га шўрланган тупроқ мавжуд бўлиб, бу сайёрамиз ҳудудининг 8,7 фоизини ташкил қилади. Ўз-ўзидан шўрланиш натижасида қишлоқ хўжалигида бир қанча муаммолар юзага келмоқда.

Ҳар йили 5-декабрда дунё бўйича тупроқлар унумдорлигини сақлаш, уларни деградация жараёнларидан муҳофаза қилиш, унинг ресурсларидан барқарор фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланади. Бутунжаҳон тупроқ куни 2002 йилда Халқаро тупроқшунослик жамияти томонидан тавсия этилган. Ушбу ташаббус Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти (ФАО) томонидан қўллаб-қувватланиб, 2013-йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 5-декабрни Бутунжаҳон Тупроқ Куни деб расман эълон қилган.

Бу йил БМТнинг Озиқ-овқат ва Қишлоқ хХўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилиб келинаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʼсирини баҳолаш дастури” (ФОЛУР), “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликга учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳалари,“Замин” Халқаро жамоат фонди, Тошкент дДавлат Ааграр уУниверситети ва Ўзбекистон Миллий Университети ҳамда Тупроқшунослик ва Агрокимёвий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда Бутунжаҳон тупроқ кунига бағишланган очиқ дарс ўтказилди.

ФАОнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” (ФОЛУР) ва “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликга учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳалари доирасида амалга оширилган ушбу тадбирда 90га яқин иштирокчи қатнашди. Тадбирда иштирок этган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тупроқшунос мутахассислар ва талабаларга иштирок этиб, улар тупроқ ва сув ресурсларини барқарор бошқариш, эрозия ҳамда тупроқ деградациясига қарши курашнинг замонавий усуллари, ер таназзулининг нейтрал мувозанатини сақлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича ма’рузалар тақдим этилди.

Мазкур очиқ дарсда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг профессори тупроқ унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш, деградация жараёнларининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича билим ва тажрибаларини таъкидлади.
Бундан ташқари, Тупроқшунослик ва Агрокимёвий Тадқиқотлар Институти ва Тошкент Давлат аграр университети профессорлари ва ФАОнинг халқаро ва миллий экспертлари деградацияни баҳолаш ва хариталаш, тупроқни ҳимоя қилувчи ҳамда ресурс тежовчи технологияларга эҳтиёжлар, тупроқнинг органик углероди ва иқлим ўзгариши мавзуларида фойдали ва қизиқарли тақдимотлар ўтказдилар.

Тадбирда тупроқга минимал ишлов бериш, алмашлаб экиш, органик моддалар солиш ва қоплама экинлар каби тупроқни барқарор бошқариш усуллари тупроқ ҳолатини яхшилаши, эрозия ва ифлосланишни камайтириши, ер ости сувларининг инфилтрацияси ва тўпланишини яхшилаши та’кидланди. Тупроқ ва сув ресурсларини барқарор бошқариш ернинг қурғоқчилик, тошқин ва қум бўронлари каби экстремал иқлим ҳодисаларига қарши туриш қобилиятини ошириш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×