26.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, сариқ пиёзнинг минимал нархи 8,2 фоиз, буъгдой униники 7,6 фоиз, карамники 6,3 фоиз, гречканики 5,1 фоиз, лимонники 5,1 фоиз, шакарники 1,2 фоиз, олманики 0,8 фоиз, гуручники 0,6 фоиз пасайган.

10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор ва бодринг нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ. Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даври кўрсаткичлари билан қиёслаганда бодринг нархи 14,5 фоиз паст, помидор нархи эса атиги 0,4 фоиз юқори.

3 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — макарон, товуқ гўшти (филе), маргарин.

*таҳлил 3-октябрь ва 7-ноябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×