Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Шундай қилиб, сариқ пиёзнинг минимал нархи 8,2 фоиз, буъгдой униники 7,6 фоиз, карамники 6,3 фоиз, гречканики 5,1 фоиз, лимонники 5,1 фоиз, шакарники 1,2 фоиз, олманики 0,8 фоиз, гуручники 0,6 фоиз пасайган.
10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор ва бодринг нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ. Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даври кўрсаткичлари билан қиёслаганда бодринг нархи 14,5 фоиз паст, помидор нархи эса атиги 0,4 фоиз юқори.
3 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — макарон, товуқ гўшти (филе), маргарин.
*таҳлил 3-октябрь ва 7-ноябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.