33.7 C
Узбекистан
Четверг, 19 июня, 2025

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, сабзининг минимал нархи 22,0 фоиз, бодрингники 12,0 фоиз, бананники 9,8 фоиз, гречканики 7,8 фоиз, помидорники 6,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 5,9 фоиз, шакарники 1,6 фоиз, кунгабоқар ёғиники 1,4 фоиз, тухумники 1,1 фоиз пасайган.

5 номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича гуруч етакчи бўлди. Гуруч нархининг ўсиши бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — макарон, карам, лавлаги, сариқ пиёз, олма, лимон ва маргарин.

*таҳлил 12-сентябрь ва 3-октябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу...

Больше похожих статей

×