9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонунни қабул қилинганини маълум қилди. 

Унга кўра, креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш Қонуннинг мақсади ҳисобланади.

Креатив индустрия соҳаларидаги фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

  • адабий ижодни;
  • амалий санъат ва ҳунармандчиликни;
  • архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистикани;
  • аудиовизуал санъатни;
  • ижрочилик санъатини;
  • концерт-томоша фаолиятини ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишни;
  • рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолиятни.

Креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органидир.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×