36.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 июня, 2025

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ТИВда Европа Иттифоқи янги элчиси Тойво Клаарнинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Унинг ёзишича, мамлакат ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.

«Бугунги учрашувимиз кун тартибидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва долзарб глобал масалалар ўрин олди. Ишончимиз комилки, жаноб элчининг тажрибаси ва минтақамиз бўйича кенг билими унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси самарали бўлишига хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Элчи Тойво Клаар 9 сентябрь куни ўз вазифасини бажаришга киришди, деб дея хабар бермоқда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси сайтида. 2017 йилдан бери у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили лавозимида ишлаган.

Тойво Клаар Гарвард университети ва Жон Кеннеди номидаги Давлат бошқаруви мактабида давлат бошқаруви магистри даражасини олган. Европа Иттифоқи делегацияси таъкидлаганидек, у катта дипломатик тажрибага эга.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида...

Больше похожих статей

×