6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Самарқандда икки нафар фарзанднинг отаси ўз аёлини шафқатсизларча ўлдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий суд порталидаги тергов ҳужжатларига кўра, 2024 йил 7 сентябрь куни соат 14:00 ларда Жомбой тумани “Нўш” МФЙда яшовчи Х.А.турмуш ўртоғи Х.У. билан ўзаро келиб чиққан жанжалдан сўнг, аёли йўловчи Damas’да кетаётганлигини кўриб, ўзига тегишли Spark’да унинг изида ҳаракатланиб келган.

Аёли ота онаси яшаб келаётган Пайариқ тумани “Маниобод” МФЙ “Қатағон” қишлоғига кириш йўлида тушиб қолган вақтида эр Х.У.ни ҳаётидан маҳрум қилиш мақсадида қўлидаги ошхона пичоғи билан дастлаб ўнг кўкрак соҳасига санчиган. Сўнг ўнг чап елка орқаси соҳасига жароҳат етказган вақтида пичоқ дастаси синиб кетганлиги сабабли, ерда ётган тош билан бошининг чап чаккасига зарб билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Аёл олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Эркак қасддан одам ўлдиришда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ўта оғир турдаги жиноятни қасддан содир қилганликда айбланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×