Республикамизда фаолият олиб бораётган дорихоналар амалдаги қонунчилик доирасида Санэпидқўмита томонидан фаолияти ўрганилади.
Бунда:
— Дорихона биноси,
— дориларни тайёрлаш,
— сақлаш ва тарқатиш хоналари,
— маъмурий-маиший хоналар (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона),
-кириш жойи 1 метр кенгликдаги пандус билан жиҳозланганлиги,
— дори препаратлари ва асептик моддалар сақланиши, шунингдек,
— дорихоналарнинг иситиш, совутиш ва ёритиш тизимларига ҳамда
— бу ерда ишловчи ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган гигиеник талаблар ўрганилади.
— Дорихона биноларида, хусусан, дори воситалари сақланадиган жойларда микроиқлим шароитлари:
Баъзи дорилар хона намлиги ёки ҳарорати учун махсус талабларга эга. Шунинг учун дорихоналарнинг микроиқлим кўрсаткичлари “Иситиш, вентиляция ва кондициялаш” талабларига жавоб бериши лозим. Бу талаблар уларни сақлаш жойини ташкил қилишда эътиборга олиниши керак.
-Дорихона хизматчилари ҳужжатлари:
Ходимларнинг тиббий кўрикдан ва санитария минимуми курсидан ўтганлиги текширилади.
— Дорихонанинг тозалик даражаси:
Иш жойи ва ходимлар кийимининг талаб даражасида эканлиги ҳамда хона ҳолатига кўра баҳоланади.
— Турли журналларининг мавжудлиги ва тўғри юритилиши:
Дезинфекции, дезинскекция журналларининг тўғри юритилиши, кундалик тозалаш ишлари ўтказилганлик ҳолатлари баҳоланади.
Қайд этилган санитария қоида ва меъёрларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланса, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, дорихона фаолияти тўхтатилади.