11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Рақобат қўмитаси Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдолари устидан мониторинг ўтказди.

Қайд этилишича, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин ва 2024 йил биринчи ярим йиллигида 13 та 1 млрд 356 млн сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот томонидан иштирокчилар («ISLAMOV TRADER» МЧЖ, «BERUNIY MEDICAL»МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан буюртмачига (Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси) «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. Шунингдек, қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×