Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдиришича, Қорамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.
Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовнинг таъкидлашича, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, вилоятда эпизодик вазият барқарор. Ҳайвон бозорлари ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари тўлиқ ветеринария назорати остида истеъмолга чиқарилмоқда.