24.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 октября, 2024

Андижон вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги икки йилга яқин вақт давомида бошқармага раҳбарлик қилиб келган Журъатбек Қувватов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Шу вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шоҳрухмирзо Мамажонов эгаллади.

Маълумот учун, Шоҳрухмирзо Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.

У турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×