28.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 7 июля, 2024

Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,500участниковПодписаться
- Advertisement -

«Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди, жумладан:

  • илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
  • мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
  • давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш.

Маълумот учун, Мактабгача таълим вазирлиги ўз фаолиятини «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ амалга ошириб келаётган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×