38 C
Узбекистан
Четверг, 4 июля, 2024

ФАО томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида қуриб берилган кичик иссиқхоналардан янада самарали фойдаланишни ўргатиш мақсадидажойларда “Дала кунлари” ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудларда қуриб берилган иссиқхона ва етказиб берилган мотокультиваторлар эгалари ҳамда қизиқиш билдирган бошқа томорқа хўжаликлари эгалари учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли олимлар ва мутахассиcларни жалб қилган ҳолда «Дала кунлари» ташкил этилди.

Тадбирларда жами 60 нафардан ортиқ иссиқхона ва мотокультиватор эгалари, туманлар ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари бевосита иштирок этишди. 

Лойиҳа доирасида танлаб олинган 6 та тумандаги томорқа ер эгалари билан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу пайтгача бир неча марта семинарлар ташкил этилиб, амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, лойиҳа ҳудудларида 30 та кичик иссиқхона қуриб берилди ҳамда 25 та мотокултиватор ўз эгаларига топширилди.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад кичик иссиқхонадан фойдаланувчиларни сабзавот экинлари етиштиришдаги илғор тажрибалар билан яқиндан таништириш ва бу иссиқхоналарда алмашлаб экиш тизимларининг иқтисодий жиҳатлари ҳақида маълумот бериш, шу билан бирга қатнашчилар орасида ўзаро тажриба алмашишдан иборат бўлиб, кичик иссиқхоналарда тўғри ташкил этилган иш бутун йил давомида юқори ҳосил ва барқарор даромаднинг калитидир. «Дала кунлари» қатнашчилари айни чоғда иссиқхоналарда экилган помидор, бодринг ва аччиқ қалампирни етиштиришда қўлланиладиган экиш муддатлари, чилпиш техникаси, барглар ва гулларни назорат қилиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш каби агротехник тадбирларнинг экинлар ҳосилдорлиги ижобий ҳамда салбий таъсирлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Тадбирда иштирок этган Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Матирзаев бугунги кунда лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида 10 нафардан ортиқ аҳолини даромад манбаи пайдо бўлганлигини, бу орқали қўшимча хизмат турларини ривожланаётганлигини, ишсиз аҳоли иш билан таъминланаётганлигини, мисол учун «Бийбазар» ОФЙда истиқомат қилаётган Расул Давлетов лойиҳа доирасида қуриб берилган иссиқхонадан 4 ой давомида 27 млн.сўмдан, мотокультиватор берилган Раҳматилло Утемуратов эса 7 млн.сўмдан ортиқ даромад олганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 «Кичик иссиқхоналарда сабзавот экинлари етиштириш тажрибалари билан яқиндан таништириш ва бу иссиқхоналарда агротехник тадбирларнинг иқтисодий жиҳатлари ҳақида маълумот бериш орқали биз қишлоқ аҳолисининг даромадларини барқарор ошириш, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Эслатиб ўтиш жоизки, тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадидан бири бўлиб, ФАО мандатида марказий ўрин тутади», – деди FOLUR лойиҳасининг миллий координатори Азиз Нурбеков.

Айтиш жоизки, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экотизим деградациясининг олдини олиш мақсадида буғдой ишлаб чиқариш ва ердан самарали фойдаланиш технологиялари ва экологик ёндашувлар каби ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга, биохилма-хилликни сақлаш, ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилувчи тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалигини амалиётларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Китоб ва мобил телефон ўқувчиларнинг академик кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари китоб ва мобил телефон ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг академик натижаларига қандай...

Больше похожих статей

×