- Advertisement -
Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Сергели тумани Бунёдкор ва Янги Бунёдкор МФЙлари (соат 11:00 дан 17:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари сони — 23 та кўп қаватли уйлардаги 2328 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 6 та.
Олмазор тумани Янги Себзор МФЙ (соат 10:00 дан 17:30 гача):
- аҳоли истеъмолчилари сони — кўп қаватли уйдаги 108 та хонадон;
- Улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.
Миробод тумани Оқ уй МФЙ Эски отчопар кўчаси (соат 10:00 дан 17:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари сони — 42та хонадон.
- «Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.