28.1 C
Узбекистан
Среда, 3 июля, 2024

Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича 83 300 тонна улкан хирмон яратиб, шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, йил ҳосили учун парвариш қилинган кузги бошоқли дон экинларини белгиланган муддатларда сифатли қилиб ўрим-йиғим ишларини якунлаш мақсадида 108 дона ғалла ўрим отрядлари шакллантирилган бўлиб, отрядларга 108 дона юқори унумли ғалла ўрим комбайнлари, ўриб олинган донни дон қабул қилиш масканларига белгиланган муддатларда етиб боришини таъминлаш мақсадида 680 дона юк ташиш автомобиллари, 127 дона трактор тиркамалари бириктириб берилган.

Комбайнларнинг тун-у кун ишлашини таъминлаш, носозликнинг олдини олиш мақсадида 16 дона кўчма устахоналар фаолияти йўлга қўйилиб, 46 дона ёқилғи ташиш воситалари ёрдамида ЁММ маҳсулотларини фермер хўжаликлари майдонларигача етказиб берилиши таъминланган.

Ғалла майдонларининг ҳар бир гектаридан 81.5 центнер ҳосилдорлик эвазига 247 332 тонна ғалла ишлаб чиқаришга эришилган.

Бугунги кунда Навоий вилоятида жами ғалла экилган майдон 34 300 гектарни ташкил этиб, бу ер 930та фермер хўжаликлар майдонига тўғри келади. Ҳосилдорлик ҳар бир гектардан 94 центнерни ташкил этади.

Навоийликлар ғаллани  104 та комбайн ёрдамида ўриб-йиғиб олишди.

Қайд этилишича, гарчи режа ортиғи билан бажарилган бўлса-да, далаларда ҳали ҳосил мўл.  Мақсад ҳосилни нес-нобуд қилмаслик. Вилоятда ўрим ишлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги мактабларда дарахтлар ярим тунда кесиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб...

Больше похожих статей

×