32 C
Узбекистан
Вторник, 2 июля, 2024

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёриб ташланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолатга чек қўйди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш ишлари давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди.

Пластик ўйинчоқлар, шарларни учириш, табиатни ифлослантиришга, чиқиндилар билан тўлдиришга сабаб бўладиган бошқа шу каби тадбирлар вазирлик томонидан доимий тарзда қоралаб келинмоқда. Бу каби ҳолатлар тақиқлангани ва жавобгарликка сабаб бўлиши қайта-қайта таъкидланмоқда.

Хусусан, аввалроқ “Янги Ўзбекистон” боғида 10 мингта пластик ўрдакчалар ҳаводан туширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Вазирлик бу ҳолат юзасидан кескин муносабат билдирди. Натижада бу тадбир бекор қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди. Унга кўра, энди янги ҳайдовчилик...

Больше похожих статей

×