22.9 C
Узбекистан
Понедельник, 1 июля, 2024

«Креатив саноат парклари»ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 млн доллар йўналтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

«Креатив саноат парклари»ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида шунингдек, 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, тадбир кунига қадар креатив индустрияни ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, магистраль йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади.

Маълум қилинишича, бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.

Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади.

Бундан ташқари, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.

«Мамлакатимизда қийин аҳволга тушган, алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар ҳам бор. Шу боис, йил бошида ҳокимлар, вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарларига шароити оғир ёшлар бириктирилгани ўз самарасини беряпти. Масалан, қийинчиликка дуч келган 420 минг ёшлар муаммоси ҳал этилди, 65 мингини бандлиги таъминланди», дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёриб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар...

Больше похожих статей

×