12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистонда айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан бир қатор қонунларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи, ёлғиз кекса ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли орган этиб белгилаб қўйилмоқда.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қилинган ҳомийлик маблағларини солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қўшиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар, шунингдек, оилалар манфаатларини кўзлаб фуқаролик ва маъмурий судларга аризалар, шикоятлар, даъволар киритилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида масъул қўмита томонидан ишчи гуруҳ аъзолари, ҳуқуқшунослар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, депутатлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, қонун лойиҳасининг муқаддима қисми ва бир қатор моддаларига таҳририй тузатишлар киритилгани қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×