12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистонда ОТМга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 123,7 минг нафарга кам. Энг кўп ҳужжат Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан, энг ками эса Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида топширилган.

2024−2025 ўқув йилида ҳужжат топширганларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

  Қорақалпоғистон Республикаси — 45 655 нафар;

  Андижон вилояти — 67 688 нафар;

  Бухоро вилояти — 45 583 нафар;

  Фарғона вилояти — 83 837 нафар;

  Сўх тумани — 1 962 нафар;

  Жиззах вилояти — 48 276 нафар;

  Наманган вилояти — 58 268 нафар;

  Навоий вилояти — 48 437 нафар;

  Қашқадарё вилояти — 89 188 нафар;

  Самарқанд вилояти — 93 092 нафар;

  Сирдарё вилояти — 30 074 нафар;

  Сурхондарё вилояти (Термиз шаҳри) — 39 498 нафар;

  Сурхондарё вилояти (Денов тумани) — 22 756 нафар;

  Тошкент шаҳри -161 369 нафар;

  Хоразм вилояти — 58 596 нафар.

Абитуриентларнинг ярмидан кўпи аввалги йиллар битирувчиларидир — 483 945 нафар. Яна 410 334 нафар абитуриент 2024 йил ўқишни битирган.

Уларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

  эркаклар — 431 806 нафар;

  аёллар — 462 473 нафар.

Ҳужжат топширганларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  ўзбек тили — 784 458 нафар;

  рус тили — 84 774 нафар;

  қорақалпоқ тили — 22 534 нафар.

  бошқа тиллар — 2 513 нафар.

Билимни баҳолаш агентлиги тест синовларида иштирок этиш учун ҳали тўлов қилмаганлар борлиги сабаб 27 июнь санасида статистик маълумотлар ўзгаришини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×