Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 2 моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар; 7 моддасида Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир; 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. деб белгиланган
Бу нормаларни Конституция даражасига кўтарилганлиги жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамма нарсадан устун эканлигидан далолатдир!
Ўзбектистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги Адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида ПФ 80 сон қарори Ўзбекистон Республикаси Президкентининг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14 сон Фармони ижросини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, уларга кўрсатилаётган давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўламини кенгайтришда адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Бир қатор муҳим масалалар адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари этиб белгиланди;
Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;
Жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойихаларини ишлаб чиқиш;
Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш;
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш ;
Шунингдек, мазкур Фармоннинг 2-бандида Адлия органлари фаолиятини ҳудудларда самарали ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий хизматлар қамровини янада ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди; жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда «Адлия куни» тадбирларини ўтказиш. Бунда олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб бориш;
уйма-уй юриш ва «Ҳуқуқий кўмак» акцияларини ўтказиш орқали фуқаролар кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«маҳалла еттилиги»га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини оддий ва халқчил тилда етказиш, шунингдек улар томонидан «Online-mahalla» платформасига киритилган аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб бориш;
аҳолига, авваламбор «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳаллий ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш каби масалалар адлия органларининг зиммасига юклатилди.
Туман адлия бўлимилари томонидан ҳар бир йўналишлар бўйича йўл харитаси қабул қилиниб, тасдиқланган режа дастурлар асосида ишлар қизғин йўлга қўйилди.
Маҳалла еттилиги бўйича уларнинг олдига қўйилган вазифаларни тушунтириб бориш билан бир қаторда қонунчиликдаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор қилиб борилмоқда.
“Адлия куни”, сайёр давлат хизматлари ва қабуллар, уйма-уй юриш тадбирларида туман адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш ва давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ органи, ходимлари зарурат ҳолларда нотариуслар томонидан аҳоли билан очиқ мулоқатга киришиб уларнинг дардини тинглаш, ҳуқуқий тушунтиришлар бериш билан чекланиб қолмасдан, муаммоларни жойида бартараф этиш, саволномалар тўлдириш ва ёзма мурожаатлар иш юритувга киритилиб тезкорлик билан ижрога қаратилмоқда.
Жумладан; Бабаджанов, Шухратджон Насирджонович 1978 йил 16 майда Тожикистон ССРда туғилган, 1993 йилда Тошкент шаҳрига кўчиб келиб, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мунис кўчаси, 2-йўлак, 2-уйда яшаб келган;
Анданиязов Бахтиёр Равшенович 1996 йилда Туркманистонда туғилган 1997 йилда онаси билан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшаб келган;
Исраилова Манзура Рахимжоновна турмуш ўртоғидан ажралгандан кейин 1997 йил 3 нафар фарзанди билан Тошкентга қайтиб келиб, Шайхонтохур туманида бобо ва бувилариникида яшаб келган;
Жданов Владимир Александрович 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлсада, Онаси Россия фуқароси бўлганлиги ва ўз вақтида мурожаат қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ололмаган;
Шунингдек, фуқаро Мисиралимова Чинара ҳамда юқорида номлари кўрсатилган фуқаролар доимий яшаганлик фактини белгилаш тўғрисида Миробод туман адлия бўлимига қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва уларнинг манфаатида берилган даъво аризалар Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ҳал қилув қарорлари билан қаноатлантирилди.
IЕT PROFIT МЧЖ ҚК га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон кўчаси 34 –а уй манзилида жойлашган бино Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 27 мартдаги 485-сонли қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати. Миробод туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди ва унинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодиёт судига берилган даъво ариза ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, IЕT PROFIT МЧЖ ҚК фойдасига 1.513.721.103.93 сум Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ундирилиши белгиланди.
Бинобарин ўз вазифамизни масъулият билан бажариб, сидқи дилдан ёндашадиган бўлсак, бу каби муаммоли масалалар ҳар қадамда учрашини гувоҳи бўламиз.
Бугун халқ адлия органларига ўзининг қонун посбони сифатида ишонч билан қараётган экан ўз олдимизда турган вазифаларни виждонан бажаришга бел боғлайлик.
Аброр Бердиев, Миробод туман адлия
бўлими бош юристконсульти