26.9 C
Узбекистан
Среда, 2 июля, 2025

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ хотин-қизларга ОТМда ўқиш учун тавсиянома бериш рад этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилган. Шунингдек, тавсиянома олиш учун ариза берган хотин-қизлар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали ўзларида тавсиянома бор ёки йўқлигини текшириш имконияти яратилган.

«Берилган тавсияномалар xotin-qizlar.uz электрон платформасида мавжуд. Платформа маълумотлари Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказига кўчирилганлиги боис, интеграция жараёнларида тегишли IP манзилларда ўзгариш юзага келган. Ҳозирда мазкур техник масалалар бартараф этилганидан сўнг, берилган тавсияномалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли платформасига интеграция қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун тавсияномани кутиш шарт эмас. Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, фанлар мажмуасини танлаш мумкин. Қўмита томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши (ҳафта охирида тақдим этилиши кутилмоқда) билан my.uzbmb.uz сайтида бу маълумотлар акс этади», дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×