Наманган вилояти Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Умиджон Қодиров «Учқўрғон» чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишган.
Бошқарма бошлиғи жараён давомида пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берган.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
«МазкурчегарабожхонапостинингочилишиНаманганвилоятиваУчқўрғонтуманиаҳолисиучункаттақулайликларяратибгинақолмай, логистика, хизматкўрсатишсоҳаларинингтакомиллаштирилишигаҳамхизматқилади», деятаъкидланадихабарда.