- Advertisement -
«Ўзбекистон темир йўллари» Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.
Шунингдек, икки давлат темир йўл операторлари поездларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар.
Тошкент ва Хива ўртасида янги поездлар қатнови йўлга қўйилади. Президентга пойтахт ва Хива ўртасида тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш лойиҳаси тақдим этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Хивага 7 соатда етиб бориш мумкин бўлиши кутилмоқда.