- Advertisement -
Жиззах вилояти прокуратурасининг прокурори пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.