- Advertisement -
Бугун Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Кетрин Тай билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика – юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланган.
— Биз халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятидамиз ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришда АҚШ кўмагига таянамиз, — дейди С.Мирзиёева.