Аввал хабар қилинганидек, Тошкентжа ИИВ биноси яқинида кучли қора тутун тарқалгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ хабарига кўра, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизматининн маълум қилишича, 35/10/6 кВли “Ўзбекистон” подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи шикастланган.
Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, айни пайтда Яккасарой туманининг «Конституция» ва «Юнус Ражабий» маҳаллалари ҳамда Миробод туманининг “Абдулла Авлоний” ва “Ат-Термизий” маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан узилган.
Мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда.