15.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга ташриф буюради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл келаси ҳафта Марказий Осиёнинг учта давлати — Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Кореа Times хабар берди.

Корея минтақанинг бешта давлати, жумладан Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида “Корея-Марказий Осиё” саммитини ташкил этиш ва 2025 йил Сеулда унинг йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда. Саммит Корея ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик учун янги платформа яратишга қаратилган “К-Силк Роад” ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.

Қадимий Ипак йўлининг маркази бўлган Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи стратегик нуқта саналади. Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги можаро каби омиллар таъсирида глобал полиинқироз кенгайгани сари [унинг] стратегик аҳамияти янада ортиб бормоқда», — — деди Жанубий Корея етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Ким Тэ Хе ташрифга изоҳ бериб.

Ташаббусни амалга ошириш учун Корея президенти 10—15 июнь кунлари Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради.

  • 10 июнь куни у Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан саммит ўтказади, эртаси куни эса икки давлат компаниялари иштирок этадиган бизнес-форумда қатнашади.
  • Корея раҳбари 11 июнь куни Қозоғистонга ташриф буюриб, 12 июнь куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан саммит ўтказади. Давлат раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат компаниялари иштирок этадиган бизнес-форумда иштирок этишни режалаштирган.
  • 13 июнь куни сиёсатчи Ўзбекистонга келади ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади, 14 июнь куни эса бизнес-форумда иштирок этади. Саёҳатда унга рафиқаси Ким Кеон-хи ҳам ҳамроҳлик қилади.

Корея президенти администрациясининг юқори мартабали вакили Марказий Осиё ёш, динамик демографик тузилишга эгалигини таъкидлаган.

“АҚШ ва Хитой каби глобал кучлар минтақа билан алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бироқ, бу мамлакатлар сармоя ва қўллаб-қувватлаш позициясида баъзан ўзларини босим остида ҳис қилишлари ёки очиқчасига айтганда, империализмнинг янги шаклига дучор бўлишлари ҳақида хавотирлар мавжуд”, — дейилади хабарда.

Шу сабабли Кореянинг ёндашуви ушбу давлатлар томонидан олқишланмоқда. Уларнинг Корея билан ҳамкорлик қилиш истаги инфратузилма, саноатни ривожлантириш, иқлим ва рақамли саъй-ҳаракатларни қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея президенти билан учрашиб, унга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×