26 C
Узбекистан
Понедельник, 28 июля, 2025

Самарқандда Камаз она ва унинг икки боласини босиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Нуробод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 4 июнь куни соат 16:30 ларда Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган П.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган “Камаз-53212” русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб бориши давомида, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада 2 нафар вояга етмаганлар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди

"Tesla" компанияси 2024 йилнинг иккинчи чорагида 300 миллион доллар йўқотди. Бунга сабаб — АҚШ томонидан импорт қисмлар ва аккумуляторларга...

Больше похожих статей

×