24.2 C
Узбекистан
Четверг, 18 июля, 2024

Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди.

Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:
Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар. 2024-йилнинг биринчи чорагида Канада, Малайзия, Сингапур, Япония, Ҳиндистон, Таиланд, Италия, Германия каби мамлакатларда мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатларга бўлган талаб юқори бўлди.

Ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича Фарғона, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси яхши имкониятга эга бўлиб, қайд этилган мамлакатларга экспортни доимий равишда йўлга қўйиш мазкур ҳудудларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилади.

Маълумот учун: 2023-йилда жами 1,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида сабзавотлар (563,4 млн. доллар) ва мевалар (547,6 млн. доллар) экспорт қилинган.

Ип-газлама, кийимлар, кимёвий тола, гилам ва тери маҳсулотлари. Ушбу товарларга бўлган талаб АҚШ, БАА, Буюк Британия, Нидерландия, Япония, Франция, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатларда юқори эканлиги аниқланди.

Ушбу товарларни экспорт қилишда нисбий устунликка эга бўлган Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги тадбиркорлар учун мазкур бозорларга чиқиш имкониятлари мавжуд.

Маълумот учун: 2023-йилда Ўзбекистоннинг тўқимачилик материаллари ва маҳсулотлари экспорти 3,1 млрд. долларни ташкил этди.

Ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар. Ўзбекистон ушбу маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам нисбий устунликка эга бўлиб, мазкур маҳсулотларга асосан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австралия, Канада, Корея Республикаси, Япония, БАА да талаб юқори.

Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри тадбиркорлари ушбу маҳсулотларни нисбатан пастроқ харажатлар эвазига экспорт қилиши мумкин.

Маълумот учун: 2023-йилда ўғитлар экспорти 337,1 млн. долларга тенг бўлди.

Қурилиш материаллари, рух ва мис маҳсулотлари. Ҳиндистон, АҚШ, Япония, Германия, Франция, Италия, БАА, Вьетнам, Таиланд каби мамлакатлардаги кўпгина буюртмачиларга қурилиш материаллари, рух маҳсулотлари ва мис маҳсулотлари зарур эканлиги аниқланди.

Ҳудудий RCA (revealed comparative advantage — аниқланган қиёсий устунлик) индексига кўра, ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб борувчи тадбиркорларга тавсия этилади.

Маълумот учун: 2023-йилда жами 1,1 млрд. долларга тенг миқдорда мис ва 147,2 млн. долларга тенг рух экспорт қилинди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудларда транспорт ва экспорт инфратузилмасининг ушбу потенциал бозорларга чиқиш учун мослаштирилиши, экспортчи корхоналарга яқиндан консультатив ва молиявий кўмак берилиши экспорт кўламининг ошиши, самарадорликнинг яхшиланиши, инновацион фаолиятнинг жадаллашиши, аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.

Тадқиқотда www.go4worldbusiness.com вебсаҳифаси ва Статистика агентлиги маълумотларидан фойланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади

Давлат раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси ўқув йилида бу йўналишда қатор янгиликларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×