- Advertisement -
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Суҳбат давомида 2025 йилда Самарқанд шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинган.
Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Халқаро ислом академиясида ICESCO’нинг Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедраси фаолият юритмоқда.