13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Маст ҳайдовчи юк машинасида савдо дўконини бузиб ташлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилояти Зарбдор туманида маст ҳайдовчи жанжал оқибатида ўзининг КамАЗ русумли юк машинасида ўзганинг савдо дўконини бузиб ташлади. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Қайд этилишича, кеча, 28 май куни соат 01:19 ларда Равот МФЙда жойлашган савдо дўконини иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб спиртли ичимлик таъсиридаги фуқаро дўкон ва автомашинага қасддан моддий зарар етказгани ҳақида хабар берган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар олиб борилди.

Маълум бўлишича, Зомин тумани, Нурликент МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Т.Ш. КамАЗ русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келган.

Ўша вақтда дўкон ёнида турган Навоий МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган Ҳ.Р. ва У.О.лар билан ўзаро тортишиб қолади. Оқибатида Ҳ.Р. Т.Ш.нинг юзига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади.

Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўз бошқарувидаги юк автомашинасида Ҳ.Р.га тегишли «Spark» русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×