9.1 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

6-BYD Tошкент халқаро марафонига 5000 иштирокчи қўшилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Тадбир арафасида, 20-апрел куни, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ҳудудида Кидс рун оммавий югуриш мусобақалари, Шимолий юриш ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар учун оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиб, уларда 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди.

Марафон ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси енгил атлетика Федерацияси Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси билан биргаликда спорт тадбирининг координатори сифатида олтинчи маротаба иштирок этди.

Тадбирни спорт вазири Адҳам Икромов очар экан, Тошкент марафони 2019-йилдан буён спортни ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирган кўплаб югурувчилар учун бошланғич нуқтага айланганини та’кидлаб ўтди. Марафон иштирокчилари йилдан-йилга стартдан финишгача йўлларини давом эттириб, югуриш тажрибасини кенгайтириб бормоқда ва натижаларини яхшиламоқда.

Шубҳасиз, Тошкент марафони баҳор фаслида ўтказиладиган энг гўзал ва манзарали шаҳар тадбирларидан бири номига сазовордир. Ушбу омилларнинг барчаси нафақат Ўзбекистонда, балки унинг ортида, қўшни давлатларда ҳам югуришни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва БЙД Марказий Осиё бош директори ўринбосари, БЙД Фаcторй Директорлар кенгаши а’зоси Иван Тсао ҳам марафон иштирокчиларига табрик сўзлари билан мурожаат қилишди.
Марафон Wорлд Атҳлетиcс спорт тадбирлари тақвимига кириб, Wорлд Атҳлетиcс Лабел расмий мақомига эга.

Тошкент халқаро марафон трассаси Халқаро марафонлар ва оммавий югуриш мусобақалари ассоциацияси (АИМС) томонидан сертификатланган. Тадбир арафасида Тошкентга Жанубий Африкадан техник делегат Норри Виллиамсон нуфузли югуриш мусобақасининг халқаро талабларга мувофиқ равишда ташкил этилганлиги ва ўтказилишини баҳолаш учун ташриф буюрди. Марафонда шунингдек антидопинг назоратини амалга ошириш мақсадида халқаро допинг-офицерлар ҳам иштирок этди.

Спорт тадбирининг мақоми ва нуфузи йилдан йилга тобора ортиб бормоқда. Тошкент марафонида иштирок этиш учун тобора кўпроқ нуфузли спортчилар ариза топширмоқда. Бу сафар стартнинг биринчи линиясига халқаро ва ярим марафонларининг ғолиблари чиқди: Екатерина Тунгускова, Иля Тяпкин, Ханна Ковалёва, Ринас Ахмадеев, Андрей Петров, Мария Коробицкая, Марина Хмелевская, Катерина Василченко, Шоҳрух Давлатов ва бошқалар. Ёш спортчилар 720 млн сўм миқдоридаги рекордли мукофот фонди учун кураш олиб борди.

Мутлақ тоифадаги эркаклар ва аёллар орасида марафон истирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган: 1-ўрин учун – 60 млн сўм, 2-ўрин учун – 40 млн сўм, 3-ўрин учун – 30 млн сўм, 4-ўрин учун – 20 млн сўм, 5-ўрин учун – 16 млн сўм, 6-ўрин учун – 10 млн сўм. Ярим марафон ғолиблари 1-ўрин учун – 35 млн сўм, 2-ўрин учун – 25 млн сўм, 3-ўрин учун – 20 млн сўм, 4-ўрин учун – 16 млн сўм, 5-ўрин учун – 12 млн сўм, ВИ ўрин – 8 млн сўм билан тақдирланади. 10 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ғолиблари 1-ўрин учун 9 млн сўм, 2-ўрин учун 6 млн сўм, 3-ўрин учун 3 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Марафон ташкилотчилари илк маротаба трасса рекорди учун бош мукофотга қўшимча сифатида пул мукофотларини ҳам ажратдилар. 6-БЙД Ташкент халқаро марафонида марафон ва ярим марафон масофаларидаги рекордлар янгиланди. Эркаклар ўртасидаги марафон масофасида 2:18:39 натижа билан трассадаги янги рекорди билан беларуслик спортчи Владислав Примов ғолиб бўлди.

Владиславнинг натижаси Бахтиёр Ўткировнинг аввалги рекордидан 1:34 тезроқ бўлди. Эркаклар ўртасидаги ярим марафонда россиялик спортчи Ринас Ахмадеев биринчи бўлиб маррага етиб келди. У 1:03:22 натижа кўрсатди ва Шоҳрух Давлатовнинг ўтган йилги натижасини 19 сонияга яхшилади.

6-Тошкент халқаро марафонининг титул ҳамкори БЙД давом этаётган ярим марафон ва марафон бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчилари Шохрух Давлатов ва Екатерина Тунгусковани тақдирлаш учун иккита энг янги бесцеллер – СОНГ ПРО ДМ-и ЧАМПИОНни тақдим этди. Компаниянинг таъкидлашича, ҳақиқий муваффақият нафақат савдо кўрсаткичлари ва бозор улуши, балки асосий қадриятлар билан ҳам белгиланади. Тадбирга ҳомийлик қилиш унинг барқарор ривожланишга содиқлигини намойиш қилади ва Ўзбекистоннинг маҳаллий автомобил саноатига салмоқли ҳисса қўшиш мақсадида спорт ва унинг гуманитар мақсадларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиради.

Ташкилотчилар жорий йилда ҳамкор ташкилотларни ҳам марафон иштирокчиси, ҳам ҳомий сифатида жалб этиш бўйича катта ишлар амалга оширилганини та’кидладилар. Бу йилги марафоннинг ҳамкорлари Ҳаят тиббиёт маркази, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Каллеҳ ва РГ Брандс компаниясининг ASU ичимлик суви ишлаб чиқарувчи савдо белгиси ва саломатлик, спорт ва гўзаллик учун инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси Сибериан Wеллнесс бўлди. Энг йирик тез хизмат кўрсатиш ресторанлари тармоғи ЭВОС марафон куни 200 дан ортиқ кўнгиллиларни озиқ-овқат билан та’минлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 70 дан ортиқ йирик корхона ва ташкилотлари мазкур спорт тадбирига корпоратив жамоа сифатида қўшилди.

Марафон бошланиши арафасида Енгил атлетика федерацияси раҳбарияти томонидан навбатдаги Тошкент халқаро марафонининг санасини ма’лум қилиниб, у 2025-йил 13-апрелда бўлиб ўтади.

6-Toshkent xalqaro marafoni g‘oliblari quyidagilar:

Marafon masofasi — 42 km, ayollar oʻrtasida:

1. Yekaterina Tunguskova (O‘zbekiston) – 2:40:58

2. Shohsanam Xurramova (O‘zbekiston) – 2:44:30

3. Yekaterina Tolstix (Rossiya) – 2:49:30

4. Yekaterina Vasilchenko (Ukraina) – 2:52:58

5.Olga Serdyukova (Qozog‘iston) – 2:56:07

6. Gulnur Yelemesova (Qozog‘iston) – 3:10:25

Marafon masofasi — 42 km, erkaklar oʻrtasida:

1.Vladislav Primov (Belarus) – 2:18:39

2. Baxtiyor O’tkirov (O’zbekiston) — 2:23:29

3. Ilya Tyapkin (Qirg’iziston) – 2:24:53

4. Zikrillo Mamatqulov (O‘zbekiston) -2:32:11

5. Bekzod Boymatov (O‘zbekiston) – 2:44:30

6. Shahboz Tursunov (O‘zbekiston) – 2:48:42

Yarim marafon masofasi – 21 km, ayollar o‘rtasida:

1.Mariya Korobitskaya (Qozog’iston) — 1:12:53

2. Xalil qizi Aynuska (Qirg‘iziston) – 1:15:26

3. Moxinabonu Komilova (O‘zbekiston) – 1:23:04

4. Arafatxon Imomalieva (O’zbekiston) -1:26:45

5. Oydina Ikromova (O‘zbekiston) -1:32:33

6. Diana Yafasova (O‘zbekiston) – 1:39:03

Yarim marafon masofasi – 21 km, erkaklar oʻrtasida:

1. Rinas Axmadeev (Rossiya) — 1:03:22

2. Shohrux Davlatov (O‘zbekiston) – 1:04:22

3. Evgeniy Fadeev (O’zbekiston) — 1:06:47

4.Nodirbek Mutalipov (O‘zbekiston) -1:08:27

5. Tilekjan Jekshenali uulu (Qirg’iziston) – 1:08:38

6. Suyunbek Kubanov (Qirg’iziston) – 1:09:22

Ayollar oʻrtasida 10 km masofada:

1. Azizaxon Mirzakbarova (O‘zbekiston) – 38:49

2. Daria Antropova (O‘zbekiston) – 38:50

3. Anastasiya Silchenkova (O‘zbekiston) – 39:46

Erkaklar oʻrtasida 10 km masofada:

1. Hasan Mirsoatov (O‘zbekiston) – 33:32

2. Aleksandr Salahutdinov (Qirg’iziston) – 33:36

3. Rahimjon Kelmanov (Qozog’iston) – 33:52

3 kilometr erkaklar

1.Eldor Botirov – 8:05

2.Viktor Tsurenko – 8:21

3.Diyorbek Ahmedov – 8:24

3 kilometr ayollar

1. Marjona Oqqo’zieva – 9:16

2. Xayotxon Abdumannopova – 9:36

3. Mixizarbegim Avazjonova – 10:44

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×