- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91-сон Қарорига асосан, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстансияси оралиғидаги 110 кВли кабел тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу мунсабати билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.