27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

1 майга қадар шахсий ҳисоб рақамингизга пул тўлдириб қўйсангиз, 2 ой мобайнида сизга эски тариф қоидалари амал қилади — Энергетика вазирлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими марказлари (АСКУЭ ҳамда АСКУГ)га пресс-тур ташкил қилинди.

Хабарингиз бор, 1 майдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари мамлакатимиз тарихида биринчи марта энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлашади ва буни “ақлли” ҳисоблагичлар амалга оширади.

Хўш, мазкур ҳисоблагичлар қанчалар “ақлли”? Эртага тизимда янгиланишлар қўлланилгач, бу борада аҳолига қандайдир муаммолар туғилмайдими? Ўсувчан табақалаштирилган тарифни аниқлашда қайси дастурлар асосида маиший истеъмолчиларнинг кундалик харажати ажратиб олинади? Аҳоли учун тизим ташкилотлари веб-сайтларида бу борада қанақа қулайликлар яратилмоқда? Пресс-тур иштирокчилари ушбу марказларга ташрифлари чоғида бу ҳақда тажрибали мутахассислардан батафсил маълумот олдилар.

Пресс-турда иштирокчиларни “Бугун шахсий ҳисоб рақамига пул тўлаб қўйган истеъмолчи 1 майдан эътиборан тўловни автоматик равишда электр энергияси учун 450 сўмдан, табиий газ учун эса 650 сўмдан қиладими ёки эски тариф бўйича – 295 сўм ҳамда 380 сўмдан тўлайдими?” деган савол кўпроқ қизиқтирди.

Мутахассисларнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январь куни имзоланган 22-сонли қарори асосида қабул қилинган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 116-бандида белгиланган “Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди” ҳамда юқоридаги қарор асосида қабул қилинган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандида кўзда тутилган “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади”, деган қоидаларга биноан, 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади, деб жавоб бердилар.

Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрель санасида 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади.

1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди.

Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ шахсий ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар.

Шу билан бирга, пресс-турда “АСКУЭ” ва “АСКУГ” тизимларининг самараси, электр энергияси, табиий ҳамда суюлтирилган газ таъминотини рақамлаштириш жараёнлари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида йўлга қўйилган юмушлар, истеъмолчилар учун яратилган қулайликлар ва соҳадаги бошқа янгиликлар борасида маълумотлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×