13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -
Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

Музокаралар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастури имзоланди.

Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши ва «Марказий Осиё – Россия» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 11-12 апрель кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида бўлиб турибди. 

МАНБА: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×