30.1 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда Ўзбекистон прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат юритиш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтирмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида нафақат яқин қўшниларимиз, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳамкорлик юқори поғонага кўтарилмоқда.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида делегация аъзоларига «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, унинг доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, палатанинг қўмиталари, комиссиялари ҳамда депутатларнинг асосий вазифалари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон — Грузия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Шалва Папуашвили сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, амалий руҳдаги учрашувларни изчил давом эттириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш икки томон манфаатларига бирдек хизмат қилишини қайд этди.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик, транспорт-коммуникация, тўқимачилик, электротехника, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўлами тобора кенгайиб бораётгани хусусида ҳам сўз юритилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×