7.6 C
Узбекистан
Суббота, 14 декабря, 2024

Самарқандда журналистлар боғига тамал тоши қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,110участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Журналистлар боғи” яратишдек хайрли ишни бошладилар. Янги боғ Самарқанд тумани Оҳалик массивида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, АОКА вилоят бошқармаси, вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг боғ яратиш ташаббуси 100 дан ортиқ журналист, блогер, республика ОАВларининг вилоятдаги мухбирлари ва жамоат фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Ташаббус бошлангандан буён илк бор журналистлар боғини ташкил этиш ғояси амалга оширилди ва бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан 1 гектардан зиёд ер майдони ажратди. Кўчат экиш ишларида вилоятда фаолият олиб бораётган

Журналистларни бўлажак боғ ҳудудида туман ҳокими Сирожиддин Усманов ва унинг ўринбосари Акбар Махмудов кутиб олишди. Улар янги шароитни инобатга олиб, туман ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва янада ободонлаштириш учун барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлашди.

Ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ташббуси ҳақида С.Усмонов тўлқинланиб сўз юритди. Гап шундаки, давлатимиз раҳбари қарори билан “Оҳалик – Оқбўйро – Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ташкил этиладиган бўлди.

Унга мувофиқ, Самарқанд туманида умумий майдони 1 697 гектар бўлган «Оҳалик», умумий майдони 414 гектар бўлган «Оқбўйро» ҳамда умумий майдони 2 545 гектар бўлган «Миронкўл» тоғ туризми лойиҳаларидан иборат бўлган «Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади.

Қўйилган вазифани амалга ошириш учун Самарқанд тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Оҳалик — Оқбўйро — Миронкўл» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» фаолияти йўлга қўйилади.

Туман ҳокимидан бу ажойиб янгиликни эшитган ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари катта шавқу завқ билан дарахт экишда киришди. Журналистлар боғи шундайгина йўл устида, Оҳалик ва Оқбўйрога олиб борадиган йўлда жойлашган. Боғ учун туман ҳокимлиги 1 гектардан зиёд ер майдони ажратди.

Ажратилган ер майдони тоғ этагида жойлашган ва тошлоқ бўлганлиги боис, бу ерга катальпа, шумтол (ясень) ва қайрағоч каби 500 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчати экилди. Ўрмон хўжалигидан келган мутахассиснинг уқтиришича, бу дарахтлар сувсизликка чидамли бўлиб, унувчанлиги юқори ҳисобланади.  

Дарахт кўчатлари экилиб бўлди. Аммо журналистлар бу боғ яратилди дегани эмаслигини яхши тушуниб, уни суғориш иши қандай йўлга қўйилиши бўйича хавотир билдиришди. Бунга жавобан Акбар Маҳмудов хавотирга ўрин йўқлигини, тез кунларди боғ яқинида  қудуқ қазилиб, экилган кўчатларни томчилатиб суғориш тизими жорий этилишини уқтирди. Журналистлар бу иш назоратга олиниши ва боғдаги дарахтларни суғоришда имкон қадар иштирок этиш учун қандай йўл тутиш мумкинлигини ўйлаб кўришга келишиб олди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз     

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи сезиларли даражада ошди

Германиянинг Трансфермаркт портали Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган футболчиларнинг трансфер баҳосини янгилади. ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер баҳоси 2 миллион еврога...

Больше похожих статей

×