Ўзбекистондаги илк янги тажриба Сайхунободда қўлланилади. Бу ҳақида Президент раислигида Сирдарёда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари Матбуот котибининг маълум қилишича, Сайхунободда илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳаллани ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиватор олиб берилди.
Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.
Сайхунобод тажрибаси бутун республикада оммалаштиради.