19.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Тошкент ва Мумбаи ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент ва Мумбаи ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда.
Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан апрель ойида Тошкент–Мумбаи–Тошкент ҳаво қатновини қайта тикланаётгани ҳамда мамлакатимизнинг жозибадор туризм йўналишларига бағишланган йирик тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Uzbekistan Airways авиакомпанияси ва мезбон мамлакатнинг Arya Enterprises ва Aero World Travels компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маросимда Маҳараштра штати, жумладан, унинг маъмурий маркази — Мумбаи шаҳрида фаолият юритадиган 100 га яқин етакчи туристик ташкилот ва агентликлар раҳбарлари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев мамлакатимизда сўнгги йилларда туризм соҳасини изчил ривожлантириш, чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун замонавий талаблар даражасида қулайликлар яратиш, соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижлик сармоядорлар фаолияти учун жозибадор муҳит барпо этиш борасида амалга оширилаётган тизимли саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.

Тақдимотда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг хорижий давлатлар, жумладан, Ҳиндистонга парвоз географияси кенгайиб бораётгани, апрель ойида Мумбаига авиақатновлар қайта йўлга қўйилгач, ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етиши таъкидланди. Мамлакатимиз миллий авиаташувчиси Ҳиндистонга рейслар сонини мунтазам тарзда кўпайтириб боришни режалаштираётганига алоҳида эътибор қаратилди.

– Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидаги аэропортлардан уч-уч ярим соатлик масофада жойлашган Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар, аудио ва видеолавҳалар катта қизиқиш уйғотди, – дейди Orchids Holidays компанияси бошқарувчи директори Ражеш Мажумдар. – Ўзбекистонда кўнгилдагидек саёҳат учун керакли бўлган миллий маданият ва ошхона, тарихий обидалар, тоғлар, тоғ-курорт масканлари ва бошқа зарур бўлган барча нарсалар бор. Бизда бу катта тааcсурот қолдирди. Тақдимот маросимида мен Ҳиндистондан Ўзбекистон йўналишида фаоллашаётган сайёҳлар оқимига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишга қарор қилдим.

Тошкент ва Мумбаи шаҳарлари ҳаво йўли орқали боғланаётгани қарийб 120 миллион аҳоли яшайдиган Маҳараштра штати ва унга қўшни ҳудудлар аҳолиси учун туризмнинг янги йўналишлари, жумладан, тоғ-чанғи, зиёрат, экологик турларини ўзлаштириш, никоҳ маросимларини ўтказиш, кино ижодкорлари томонидан фильмлар суратга олишда янги локациялар кашф қилиш учун қулай имкониятлар тақдим этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×