18.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Деярли барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақида давлат раҳбарининг Матбуот котиби хабар бермоқда.

Таҳлилларга кўра, юртимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етарли экани таъкидланди.

Шундай улкан имкониятни ишга солиш масаласига анча йиллар давомида эътибор берилмай келингани, лекин сўнгги йилларда бу соҳада ҳуқуқий база яратилгани туфайли инвесторлар учун жозибадор муҳит шакллангани қайд этилди.

“Яшил энергия” манбаларини барпо қилиш бўйича юртимизда катта дастурлар бошланди. Бугунги кунга қадар соҳага 2,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди, яна 13 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда маълум қилинишича, деярли барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда.  

Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 183 мегаваттли 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорларга тегишли бинолар ва аҳоли хонадонларида умумий қуввати 457 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×