19.5 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Ўзбекистонда аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтиришга оид қарорни имзолади.

Унга кўра, қарор билан қарз юки кўрсаткичи жорий этилмоқда, у ўртача кредит тўловларининг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати орқали ҳисобланади.

Қарз юки кўрсаткичи — бу қарз олувчи ўртача ойлик даромадининг солиқлар чегириб ташлангандан кейин барча кредитлари ва қарзлари бўйича шартнома тўловларини амалга ошириш учун зарур бўлган улуши ҳисобланади. Паст ҚЙК қиймати қарз олувчининг даромадлари ва харажатлари баланси мавжуд кредитлар бўйича тўловларни ўз вақтида тўлашга имкон беришини кўрсатади. Юқори даража эса ортиқча қарзни билдиради, яъни қарз олувчи ҳар ой даромадининг асосий қисмини қарзни тўлашга сарфлашга мажбур бўлади.

Маълумот ўрнида, ҳозир Ўзбекистонда қарз юки талаби фақат микрокредитларга нисбатан қўлланади ва 50 фоизни ташкил этади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча кредитларни (шу жумладан, микрокредитларни) беришда кредиторлар ўз мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошмаслигини таъминлаши шарт.

2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.

Қарз юкини барча кредитлар контекстида ҳисоблашни жорий этиш орқали регулятор аҳоли даромадларини легаллаштиришга эришиш, ўз даромадларини қонунийлаштирган қарз олувчиларни кредитлашни рағбатлантириш, норасмий даромадларни баҳолашни расмийлаштириш ва банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этишни мақсад қилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×