24.6 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,530участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзгидромет” агентлиги Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўр, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 га паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари 0-5 совуқ, баъзи жойларда 2 илиққача, кундуз куни 23 февралда 2-7 илиқ, 24-25 февралда 0-5 илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 7-12 совуқ, кундуз кунлари 0-5 илиқ бўлади.

Бугун 23 февралда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

24-25 февраль кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Пойтахтдабугун кундузи вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 3-5 илиқ бўлади.

Шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 совуқ-1 илиқ, кундузи 1-3 илиқ бўлади. Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 совуқ, кундузи 2-4 илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×