15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Метан заправкаларга киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 21 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 246,8 миллион кВт/соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 41,9 миллион кубометр табиий газ, 23,5 минг тонна кўмир ҳамда 12 минг тонна мазут ёқилган. Туркманистондан 20 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилинган.

Қишнинг совуқ кунларида магистрал газ қувурларида газ босимининг авария оқибатида кескин тушиб кетгани ҳамда аҳоли истеъмолчиларида электр энергиясига нисбатан талабнинг бир неча маротаба ошиши туфайли 21 февраль куни ҳам республика бўйлаб асосан куннинг тиғиз вақтларида 500 МВтгача чекловлар киритилган.

“Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳолат яхши томонга ўзгаргунга қадар бугун ҳам куннинг тиғиз пайтларида маълум миқдорда чекловлар киритилиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Кеча соат 15:10 да 17 февраль куни Бухоро вилоятида кучли шамол натижасида юқори кучланишдаги иккита электр узатиш тармоғида юз берган носозлик тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида магистрал газ қувурларидаги босим меъёрий схемадагидан пастлигича қолмоқда. Табиий газ ҳажми меъёрий схемага яқинлашяпти. Бироқ совуқ об-ҳаво туфайли газ босимининг пасайгани меъёрий схеманинг тўлиқ тикланишини кечиктирмоқда.

“Газ босимининг камайганини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда”, — дейилади хабарда.

Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×