- Advertisement -
Бугун Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун эрталаб пойтахт ҳавосида майда заррачалар ПМ 10 ва карбон моноксит СО (транспорт воситалари ва саноат корхоналари чиқиндилари) республика СЭС стандартларига мувофиқ рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.
Шу билан бирга, майда PM2.5 зарраларининг таркиби 140,3 мкг/м3 ни ташкил этди, бу эса ЖССТ тавсияларидан 28 марта ошиб кетди.