10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

2024 йилдан бошлаб маънавий-маърифий ишлар учун ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда.

Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди.

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлашда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×