35.9 C
Узбекистан
Среда, 2 июля, 2025

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди. Республиканинг шимолида ҳам ҳаво илиқлашади, аммо кундуз куни ҳали ҳам ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида бўлади.

15 декабрь, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. 16 декабрь, шанба куни жанубий ҳудудлардан нам ҳаво массаси республиканинг марказий ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиққача бироз пасаяди.

Тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 17 декабрь, якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун ва якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 15 декабрда 6-8 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 16 декабрда 0-2 даража илиқ, 17 декабрда 3-5 даража илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×