- Advertisement -
Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи R.Y. га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз тармоққа ноқонуний равишда уланган. Ушбу ҳолат туфайли давлат манфаатларига 1 миллиард сўм зарар етказилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
МАНБА: ЎзА