- Advertisement -
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборотига кўра, Пойтахтда 2023-йилнинг январь-октябрь ойларида 29 560,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлди:
➖бинолар ва иншоотлар қуриш йўналиши 68,8 % улушни ташкил этиб, 20 343,8 млрд. сўмни
➖фуқаролик обьектларини қуриш йўналиши 15,7 % улушни ташкил этиб, 4 632,6 млрд. сўмни
➖ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши 15,5 % улушни ва 4 583,9 млрд. сўмни ташкил этган.