6.1 C
Узбекистан
Суббота, 28 декабря, 2024

Ҳудудларда асосий капиталга инвестиция ва кредитларни жалб қилиш самарадорлиги қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойи давомида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилди.

Таҳлил давомида IPI (Investment Perfomance Index — Инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги индекси) индексидан фойдаланилди. Ушбу индекс ҳудудларга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳудуднинг республика тараққиётига қўшаётган улушига қанчалик мос эканлигини кўрсатади. IPI индекси учун меъёрдаги кўрсаткич 1,00 га тенг ва бу ҳудуднинг барқарор ривожланиши учун инвестицияларни жалб қилиш сиёсати яхши йўлга қўйилганини англатади.

2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида Республика бўйича асосий капиталга инвестициялар ҳажми 226,6 трлн. сўмга етган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига қараганда 11,8 фоиз кўп. Бу даврда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 16,3 фоиз ўсган ва 91,8 трлн. сўмга тенг бўлган.

Шунга қарамасдан, ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг тақсимланишида тафовутлар кузатилмоқда. Масалан, асосий капиталга инвестициялар бўйича Хоразм вилояти ва республика миқёсидаги ўртача қийматлар орасидаги фарқ жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 2,7 бараварни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича эса 2,5 бараварни ташкил этди.

IPI индексига кўра, асосий капиталга инвестициялар бўйича Сирдарё (2,00) ва Бухоро (1,67) вилоятларида индекс қиймати меъёрдагидан анча юқори бўлган. Бунга инвесторлар учун янги имкониятларнинг яратилиши ҳамда стратегик аҳамиятга эга мега лойиҳаларнинг вақтинчалик таъсирини сабаб сифатида келтириш мумкин. Қашқадарё (1,00) ва Фарғона (1,00) вилоятларида меъёрдаги кўрсаткич, аксарият вилоятларда эса унга яқин қийматлар қайд этилган.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича Фарғона (0,96) ва Хоразм (0,95) вилоятларида IPI индекси меъёрдагига яқин кўрсаткични қайд этган бўлса, Сирдарё (3,93), Бухоро (1,78), Жиззах(1,64) ва Тошкент(1,52) вилоятларида меъёрдагидан юқори бўлди. Бу эса мазкур вилоятларга киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажми юқори бўлсада, улардан янада самарали фойдаланиш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади.

Тошкент шаҳри (0,67) ва Хоразм вилояти (0,68) да индекс 1 дан анча паст бўлди. Бу эса ушбу ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигидан далолат беради.

Такидлаш керакки, IPI индекси ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг миқдор кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган бўлиб, уларнинг сифат кўрсаткичларини англатмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×