20.9 C
Узбекистан
Суббота, 19 октября, 2024

Ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми ортиб бормоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Барқарор ривожланиш ойлиги доирасида «Барқарор ривожланиш мақсадлари Глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш» мавзусида халқаро экспертлар иштирокида мулоқот ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда барқарор ривожлантириш мақсад ва вазифаларининг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини таъминлаш, соҳада парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи муҳим ҳужжатлар ва давлат дастурларини амалга оширишда Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Мулоқот давомида мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг бир қанча жабҳалари бўйича қизғин муҳокамалар ўтказилди. Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг ижросини таъминлашда ички ва ташқи манбалар ва ресурсларни сафарбар этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Статистика агентлигининг тегишли ахборотлари тингланди.

Муҳокамалар чоғида четдан жалб этилаётган қарз маблағлари ҳамда Давлат қарзи даражасини мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ҳолати барқарорлигини таъминлайдиган даражада ушлаб туришга алоҳида эътибор берилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида айни пайтда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этгани ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан «муътадил» даражада деб баҳоланаётгани йиғилиш иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Депутатлар макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва давлат қарзи даражасини қонунда белгиланган хавфсизлик даражасидан ошиб кетмаслигини таъминлаш борасида бир қатор таклиф ва тавсиялар бердилар.

Йиғилишда шунингдек, ижтимоий ривожланиш дастурларини амалга оширишда давлат билан хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги самарали шерикликни рағбатлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Айниқса, ижтимоий соҳани ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари депутатларнинг эътиборида бўлди.

Қайд этилганидек, хорижий инвестицияларнинг ижтимоий – иқтисодий дастурларни амалга оширишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Ўзлаштирилган маблағлар асосан энергетика, транспорт инфратузилмаси, коммунал хўжалик, қишлоқ ва сув хўжалиги, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилмоқда.

Тадбир иштирокчиларининг айтишича, Ўзбекистон Республикаси МДҲ мамлакатлари ва дунёда биринчилардан бўлиб БРМни мақсадли молиялаштиришга қаратилган Совереигн СДГ давлат еврооблигациялари бозорларга жойлаштирди. Шу билан бирга, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан илк марта миллий валютада «яшил» мақомига эга 4,25 трлн. сўм миқдорида суверен халқаро облигациялар, 660,0 млн. доллар миқдоридаги халқаро облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилган.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг миллий барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторлари юритилиши амалиёти жорий этилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, фан ва инновациялар соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари мониторинги бўйича статистикани такомиллаштириш ва бошқа бир қанча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Қизғин баҳс-мунозаралар давомида маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×